Самарқанд вилояти ИИБда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди
2026-03-24 12:35:00 / Янгиликлар

Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Тохир Арипов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди ва шахсий таркибни байрам билан қутлади.
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган тантанали байрам тадбирида бир қатор ходимлар Ички ишлар вазирлигининг кўкрак нишонлари ҳамда Бошқарма бошлиғининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Байрам муносабати билан Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдирланган 25 нафар ходимларга 1-2-3-даражали “Бенуқсон хизматлари учун”, “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони, “Фахрий ёрлиқ” ва “Эсдалик қўл соати” тантанали равишда топширилди.
Мукофотларни топшириш жараёнида Бошқарма бошлиғи мукофотлаган ходимларнинг хизматдаги самарали фаолияти ва эришаётган натижалари шахсий таркибга ўрнак бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати









