Хизмат давомида ҳамкасбларига намуна бўлиб келган ходимлар муносиб равишда рағбатлантирилди
2026-03-24 12:20:00 / Янгиликлар

21 март — Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Ички ишлар вазирининг 1-ўринбосари генерал майор Рустам Джураев томонидан ички ишлар органларида намунали фидойи хизматлари, мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишдаги муносиб ҳиссаси учун Жамоат хавфсизлиги департаментининг бир гуруҳ ходимлари муносиб рағбатлантирилди ва тақдирланди.
Тадбир кўтаринки кайфиятда, самимий табриклар ва эзгу тилаклар билан ўтказилди.
ИИВ ЖХД Ахборот хизмати


