Бош прокуратура билан ҳамкорликда хизмат интизоми ва рақамлаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди
2026-03-19 12:40:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорликда йиғилиш ўтказилди. Тадбир давомида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш ва ходимларнинг масъулиятини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, тизимда рақамлаштириш жараёнларини кенг жорий этиш, замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш ҳамда иш юритишни электрон шаклга ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш давомида қонун устуворлигини таъминлаш, хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариш ҳамда интизомий қоидабузарликларнинг олдини олиш бўйича зарур тавсиялар берилди. Амалдаги қонунчилик нормалари бўйича тушунтиришлар ўтказилиб, ходимлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Йиғилиш якунида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунчилик талабларига сўзсиз амал қилиш ва рақамлаштириш жараёнларини изчил давом эттириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти



