Сирдарё вилоятида жиноятчиликнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
2026-03-18 16:20:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида жиноятчиликни олдини олиш, маҳаллаларда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Муҳокамада вилоят прокурори Савид Иматов ва ички ишлар бошқармаси бошлиғи Фаррух Ҳайдаровлар ҳам иштирок этиб, соҳадаги мавжуд ҳолат, муаммоли нуқталар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифларини билдиришди.
Йиғилишда алоҳида таъкидланганидек, ҳар бир жиноят ортида муайян сабаб ва шароит бор. Шу боис фақат оқибат билан эмас, балки унинг илдиз сабабларини барвақт аниқлаб, олдини олишга устувор аҳамият қаратиш зарурлиги қайд этилди.
Айниқса:
- маҳаллалар кесимида профилактика ишларини кучайтириш;
- ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;
- ижтимоий муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш орқали хавф омилларини камайтириш;
- ички ишлар, прокуратура ва маҳаллий ҳокимликлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида мутасаддиларга белгиланган вазифалар ижросини тизимли ташкил этиш, ҳар бир ҳудуд кесимида аниқ натижага эришиш юзасидан қатъий вазифалар юклатилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати



