Тергов департаментида 2026 йил 2 ойи ва март ойининг ўтган даврида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди
2026-03-17 15:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 16 март куни, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида 2026 йил 2 ойи ва март ойининг ўтган даврида бажарилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги режалар муҳокамаси юзасидан видеоконференцалоқа тизими орқали танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.
Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Р.Ашропов раислигида ўтказилган йиғилишда ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг барча шахсий таркиби иштирок этди.
Ўтган ҳафтада Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ва қўйилган топшириқларнинг ижросига қаратилган масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда кўтарилган масалани қонуний ҳал қилиш билан бирга, муаммонинг келиб чиқиш сабабларини чуқур ўрганиш, мурожаатларга олиб келаётган омилларни аниқлаб, уларни камайтириш билан тизимли равишда шуғулланиш юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинди.
Шунингдек, соҳани рақамлаштириш, ходимларнинг кунлик хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш, “устоз-шогирд” анъанаси асосида ёш ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, тергов фаолиятини янада яхшилаш, ходимлар томонидан фуқароларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича топшириқ ва вазифаларни белгилаб берди.
Йиғилишда Вазир ўринбосари томонидан жиноят ишларини тергов қилиш жараёнида йўл қўйилган процессуал хато ва камчиликлар шаҳар-туманлар кесимида бирма-бир таҳлил этилиб, тизимда тергов сифатини янада ошириш, терговчи ва суриштирувчиларнинг кунлик хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ҳудудий тергов бошқармалари бошлиқларига аниқ топшириқ ва вазифаларни белгилаб берди.
Шу билан бирга, бугунги кунда тергов бўлинмалари ходимлари олдига қўйилаётган талабларга мос равишда масъулиятни янада кучайтириш ҳамда кадрларни билим савиясини оширишга қаратилган қатор вазифалар юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти




