ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти раҳбарияти томонидан маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда
2026-03-17 10:00:00 / Янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳри Миробод туманида Қўриқлаш департаменти раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича вазифалар ижроси таъминлаш ҳамда рақамли хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги амалий ишларни олиб бормоқда.
Пойтахтимизнинг Миробод туманида жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Қўриқлаш департаменти бошлиғи полковник Қ.А.Шодибеков бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан туман ҳудудида рақамли технологияларга асосланган хавфсизлик тизимини жорий этиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектларда видеокузатув қурилмалари ўрнатиш, кириш йўлакларини ташвиш тугмалари билан жиҳозлаш ҳамда автотранспорт ҳаракатини назорат қилиш имконини берувчи замонавий ечимлардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Бу каби тадбирлар маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт профилактикасини кучайтириш, “манзилли ишлаш” тизимини самарали жорий этишга мустаҳкам замин яратмоқда.
ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти Ахборот хизмати




