ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази ходимларининг киберхавфсизлик йўналишида билимлари оширилди
2026-03-17 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази ходимлари билан ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан “Киберсаводхонликни ошириш – давр талаби” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулоти янги ишлаб чиқилган дастурлар имкониятлари, киберхавфсизлик маданияти ва чоралари, киберхавфсизлик тарғиботини амалга ошириш имконияти, “Турон” базасига киритиладиган маълумотлар
ва ҳамкорликда йўлга қўйиладиган янги рақамли экспертиза турларига эҳтиёж йўналишларини қамраб олди.
Шунингдек, ахборот технологиялари ҳаётимизнинг барча соҳаларига чуқур кириб келаётган ҳозирги замонда интернет, ижтимоий тармоқлар, мобил иловалар ва электрон хизматлардан фойдаланишда киберхавфларни бартараф этиш юзасидан маълумотлар берилди.
ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази




