Қашқадарё вилояти Ғузор туманида «Ички ишлар вазири кубоги» учун волейбол мусобақасининг туман босқичи ўтказилди
2026-03-16 11:30:00 / Янгиликлар

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида волейбол бўйича Ички ишлар вазири кубоги учун беллашувнинг туман босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақа ёшларни спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда улар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди. Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов ҳамда таълим муассасалари ва спорт соҳаси вакиллари иштирок этдилар.
Беллашувлар қизғин ва юқори руҳда ўтди. Ғолиб ва совриндор жамоалар вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Бундай тадбирлар ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан баркамол этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати



