Касб фидойилари. Теран никоҳлилар
2026-03-14 23:00:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳрида фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари вилоят ИИБнинг «112» хизматига мурожаат қилиб, корхона омборхонасидан 10 қоп аммофос минерал ўғити ўғирлаб кетилганини билдирган. Ҳолат юзасидан воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи чиқарилиб, жиноятни фош этиш тадбири эълон қилинади.
Жиноят тезкорликда фош қилинди. Ўғрилик содир бўлган ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ патруль-пост хизмати батальони ходимлари -сафдорлар Ш.Бозоров ва Ш.Рўзиев омборхона орқа деворининг ташқи томонида аммофос қопларини олиб кетаётган уч кишини ушлашди.
Дастлабки суриштирувларда мазкур жиноятни масъулияти чекланган жамият ишчилари — Ч.Б., С.О. ва З.Д. содир этгани аниқланди. Улардан 10 қоп аммофос минерал ўғити ҳужжатлаштириб олинди. Ҳозир ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Сафдорлар Шаҳзод Рўзиев ва Шаҳбоз Бозоров ўз касбининг устаси. Улар кўплаб ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни фош этиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлмоқда, — дейди батальон командирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, майор Умид Маллаев. — Ўз устида ишлашни канда қилмайдиган бу ходимлар ёшларга касб сирларини ўргатишда ҳам фаол.
Яна бир кун ортда қолди. Бу — оддий хизмат куни эмас, балки касбий маҳорати, масъулияти ва Ватан тинчлиги йўлидаги фидойилигини намоён этган ходимлар жасоратидир.
Осойишта ҳаётимиз ортида ана шундай теран никоҳли инсонлар турибди.
©️ “Postda” газетаси, Содиқ Раҳимов, Қашқадарё вилояти.
