Ички ишлар вазирлиги 2-сонли Тошкент академик лицейида битирув маросими бўлиб ўтди
2024-06-19 09:30:00 / Янгиликлар

ИИВ томонидан белгиланган режага асосан республика бўйича, жумладан Қибрай туманидаги ИИВ 2-сонли Тошкент академик лицейи битирувчиларига дипломлар топширилди.
Тантанали тадбирда ИИВ ва Тошкент вилояти ИИББ масъул раҳбарлари, фахрийлар, ўқитувчилар ва битирувчи ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Дипломлар масъул раҳбарлар томонидан тантанали равишда топширилди.
Бу йил лицейни 196 нафар ўқувчи битирган бўлса, уларнинг 168 нафари ўғил болалар ва 28 нафари қизлардир. Мазкур ўқувчиларнинг 18 нафарига имтиёзли диплом берилди.
Бундан ташқари 3 нафар ўқувчига «Ўқишдаги муваффақияти ва намунали хулқи учун» кўкрак нишони топширилган бўлса, тенгдошларига ўрнак бўлган бир гуруҳ ўқувчилар ҳам эътироф этилди.
Уларнинг ота-оналарига лицей маъмурияти томонидан миннатдорчилик билдирилди.
Тадбир ўқувчилар томонидан тайёрланган байрам дастури билан юқори кайфиятда якунланди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати






