ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони Қарши шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмга ташриф буюрди
2026-03-13 12:15:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 11-12 март кунлари Қоровул қўшинлари қўмондони полковник Хасан Батиров ИИВнинг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Қарши шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
Ташриф давомида қўшин қўмондони ҳарбий қисмдаги жанговар шайлик, жанговар хизмат фаолияти, жанговар ва касбий тайёргарлик, ҳамда маънавий-маърифий ишлар аҳволи, шунингдек, қонунчилик ва интизомни мустаҳкамлашга қаратилган ишлар аҳволи билан яқиндан танишди.
Шу билан бир қаторда объектлар ва ҳарбий шаҳарчаларда хавфсизликни таъминлаш, шахсий таркибга яратилган шарт-шароитлар, қурилиш жараёнларининг сифати, янги чақирувдаги муддатли ҳарбий хизматчиларни кутиб олиш ва уларни ҳарбий жамоага мослаштириш борасидаги амалга оширилаётган тадбирларни реал ҳолати атрофлича ўрганилиб, барча йўналишлардаги фаолиятни янада жадаллаштириш ва такомиллаштириш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берди.
Ташриф доирасида ҳарбий қисм шахсий таркиби иштирокида профилактик йиғилиш ҳам ўтказилди. Унда ҳозирги кунда дунё ва минтақада юз бераётган мураккаб сиёсий жараёнлар, хавфсизлик масалалари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ҳушёрлиги ва масъулиятини янада ошириш зарурлигини таъкидлади.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги



