Ўзбекистон ва Филиппин фуқароларини ўзаро ҳаракатланиш масалалари муҳокама қилинди
2026-03-13 11:15:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментида департамент бошлиғи ўринбосари Беҳзод Сайфуллаев Мўғулистон ва Филиппиннинг Ўзбекистондаги фахрий консули Бехбат Содном билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Беҳзод Сайфуллаев томонидан мамлакатимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумот берилди ҳамда икки давлат ўртасида миграция соҳасида ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистонда яшовчи Филиппин фуқаролари ва Филиппинда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот алмашинувини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Келгусида мамлакатлар ўртасида туризм соҳасини ривожлантириш, ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича масъул идоралар ҳамкорлигини ривожлантиришга келишиб олинди.



