Сурхондарё ички ишлар раҳбарлари учун Чилонзор тажрибаси бўйича ўқув семинари ўтказилди
2026-03-12 18:15:00 / Янгиликлар

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Чилонзор тажрибаси”ни ўрганишга бағишланган бир кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда шаҳар-туман ички ишлар органлари бошлиқлари иштирок этиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янада самарали ташкил этиш бўйича амалий тажрибалар билан танишди.
Мутахассислар томонидан Чилонзор туманида йўлга қўйилган илғор иш усуллари, профилактика ишларини тизимли ташкил этиш, аҳоли билан яқин ҳамкорликни кучайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги самарали механизмлар атрофлича тушунтириб берилди.
Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олиб, ўзаро фикр ва тажриба алмашди. Бу эса ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ишларини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Бундай амалий семинарлар ҳудудларда профилактика ишларини самарали ташкил этиш ва илғор тажрибаларни кенг жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати




