Киберхавфсизлик ойлиги доирасида фуқароларга хавфсизлик чоралари бўйича тушунчалар бериб борилмоқда
2024-06-15 11:15:00 / Янгиликлар

Жиззах вилоятида ўтказилаётган «Cyber month Jizzakh« тадбирлари доирасида жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Жиззах вилояти Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан банк карталаридаги пулларини асраш, турли хилдаги сохта хабарларга алданиб қолмаслик, шахсий маълумотларини учинчи шахсларга тақдим этмаслик бўйича тушунчалар берилди.
Бундан ташқари, Жиззах вилоятидаги Қўшчинор жоме масжиди, Қалия, Нижонлик, Жиззахлик, Ҳожи Нуриддин жоме масжидларида жума намозига йиғилган аҳолига кибержиноятларнинг турлари, ҳозирги кунда телефонларига ижтимоий тармоқлар орқали келаётган хабарлар, уларнинг ҳақиқийси ва сохтасини қандай аниқлаб олиш мумкинлиги бўйича берган кўплаб саволларига, оддий ва содда тушунтиришлар орқали жавоблар олишди.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази





