8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида байрам тадбири бўлиб ўтди
2026-03-08 11:00:00 / Янгиликлар

Байрам тадбирида дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради. Шундан сўнг тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Бахтияр Торебеков очиб берди.
У ўз чиқишида соҳада самарали хизмат қилаётган хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг фидокорона меҳнати ва хизматларини алоҳида тилга олди.
Дарҳақиқат, бугун барча соҳалар қатори ички ишлар органларида ҳам хизмат олиб бораётган аёл ходимлар ўз касбининг етук мутахассиси сифатида юртимиз тинчлиги ва жамият осойишталиги йўлида беминнат хизмат қилмоқда.
Байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатовнинг Ички ишлар органлари хотин-қизларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, байрам муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизлар намунали хизматлари, юксак масъулияти ва жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги хизматлари учун муддатидан илгари махсус унвон, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг кўкрак нишонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг кўкрак нишонлари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Орол-юлдузлари ансамбли ҳамда маданият ва санъат соҳаси ходимлари томонидан концерт дастури тақдим этилиб, унда аёл-қизларнинг сабр-тоқат, садоқат, гўзаллик тимсоли эканлиги яна бир бор ўз аксини топди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати









