8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Самарқанд вилояти ИИБда тантанали тадбир бўлиб ўтди
2026-03-08 09:00:00 / Янгиликлар

Тадбирни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Тохир Арипов очиб, вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл ходимларни, тизимда узоқ йиллар хизмат қилиб, бугун нафақа гаштини сураётган фахрий ходималар ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг оналари ва аёлларини байрам билан қутлади.
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати муносабати билан ўтказилган тантанали байрам тадбирида бир қатор аёл ходимлар Ички ишлар вазирлигининг кўкрак нишонлари ҳамда Бошқарма бошлиғининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Байрам муносабати билан Ички ишлар вазирлиги томонидан муносиб кўрилган 14 нафар аёл ходимларга 1-2-3-даражали «Бенуқсон хизматлари учун», «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони, «Фахрий ёрлиқ» ва «Эсдалик қўл соати» тантанали равишда топширилди.
Тадбир давомида Ички ишлар вазирлигининг буйруғига асосан, бир нафар ходимга «майор» махсус унвони рағбатлантириш тариқасида муддатидан олдин берилди.
Мукофотларни топшириш жараёнида Бошқарма бошлиғи аёл ходимларнинг хизматдаги самарали фаолияти ва эришилаётган натижалар шахсий таркибга ўрнак бўлиши, уларнинг ҳар бири шундай мукофотларга лойиқ эканлигини таъкидлади.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати









