Салоҳиятнинг ёрқин намойиши
2026-03-07 14:50:00 / Янгиликлар

«Янги Ўзбекистоннинг шижоатли аёллари» шиори остида Хоразм вилоятида ўтказилган ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг V Республика форуми нафақат катта тадбир, балки аёл жасорати, маънавияти ва касбий салоҳиятининг ёрқин намойишига айланди.
Форум доирасида қатор тадбирлар, жумладан, интеллектуал ўйин, кўрик-танловлар зўр уюшқоқлик билан юқори савияда ўтказилди.
Форум доирасидаги «Энг яхши китобхон ходима» ва «Фидойи аёл ходима» кўрик-танловлари иштирокчилари ўзларининг юксак мутолаа маданияти, кенг дунёқараши ва адабиётга бўлган меҳрини ҳамда касбий-жанговар тайёргарлигини намойиш этдилар.
Қадимий ва бетакрор Хива шаҳридаги «Ичанқалъа» тарихий мажмуасида ташкил этилган «Заковат» интеллектуал ўйини — интеллектуал баҳслар, тезкор фикрлаш, жамоавий ҳамжиҳатлик — барчаси соғлом рақобат ва дўстона муҳитда ўтди.
Форум ғолибларини тақдирлаш маросимида Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи, полковник Диёрбек Сатторов, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нигора Кутлимуратовалар қатнашиб, мукофотларни тантанали равишда топширишди.
Ички ишлар органларининг 140 нафар аёл ходими иштирок этган форумнинг 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида ўтказилишида чуқур маъно бор. Гўёки бу тадбир аёлларнинг нафақат меҳр ва латофат, балки матонат ва жасорат тимсоли эканини яна бир бор эътироф этди.
Ғолиблар билан танишинг
«Энг яхши китобхон ходима»
1-ўрин - Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ИИБ инспектор-психологи, лейтенант Урозматова Элмира Фарход қизи;
2-ўрин - Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси инспектори, катта лейтенант Турсунпўлатова Азиза Жўра қизи;
3-ўрин - Жазони ижро этиш департаменти шифокори, майор Муҳаммадиева Наргиза Мухаммадиевна.
«Фидойи аёл ходима»
1-ўрин - ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати етакчи мутахассиси, подполковник Ражабова Дилноза Маҳаммадикрамовна;
2-ўрин - Навоий вилояти ИИБ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили, подполковник Есамуратова Нодира Шерданкуловна;
3-ўрин - Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИОФМБ катта терговчиси, майор Нарманова Клара Эшназаровна;
- Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси катта инспектор-психологи, майор Сайдалиева Сожида Юсуфхон қизи.
«Заковат» интеллектуал ўйини
1-ўрин - Бухоро вилояти ИИБ жамоаси;
2-ўрин - Жазони ижро этиш департаменти жамоаси;
3-ўрин - Тошкент вилояти ИИББ жамоаси.
Нилуфар ЖАББОРОВА, ўз мухбиримиз. «Постда»
Хоразм вилояти
