Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг Денов туманида навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
2026-03-07 10:55:00 / Янгиликлар

Қабул давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.
Хусусан, тергов, қонунбузилиш ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш, пул олди-берди муносабатларига доир, пластик картадан пул ечиш, ижтимоий ҳимоя, оила турмуш муносабатлари билан боғлиқ масалалар масъуллар иштирокида кўрилиб, ҳар бир мурожаатларнинг ечими юзасидан тегишли чоралар белгиланди.
Қабул давомида айрим мурожаатлар бўйича фуқароларга амалдаги қонунчилик нормалари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш, текширув ва муайян муддат талаб этадиган масалалар бўйича масъулларга вазифалар юкланиб, ижроси Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Тимур Исмаилов томонидан алоҳида назоратга олинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати



