Сурхондарё вилоятида «Турмуш» профилактик тадбири доирасида аёллар билан учрашув ва қабул ўтказилди
2026-03-05 13:00:00 / Янгиликлар

«Турмуш» профилактик тадбирлари доирасида Термиз шаҳрида хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ҳамда қабул ташкил этилди.
Унда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Ў. Эшимова, шунингдек, Термиз шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Г. Раҳмонова ҳам иштирок этди.
Қабул давомида хотин-қизларнинг мурожаатлари, таклифлари ва уларни қийнаб келаётган ижтимоий муаммолар тингланди.
Аёлларнинг бандлиги, оилавий масалалар, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда бошқа долзарб мавзулар юзасидан очиқ ва самимий мулоқот олиб борилди.
Мурожаатларнинг айримлари жойида ўрганилиб, масъул мутасаддилар томонидан тезкор ҳал этилди.
Қўшимча вақт ва ўрганиш талаб этадиган масалалар эса тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш учун назоратга олинди.
Мазкур учрашув хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда аёллар фаоллигини янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати






