Сурхондарё вилоятида “Мен кучли аёлман” профилактик тадбирлари ўтказилди
2026-03-05 13:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси раҳбари Зулхумор Хидирова, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Ўролтош Эшимова, Термиз шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда аёллар иштирок этди.
Учрашув давомида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ёшларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, эрта турмуш ва эрта туғруқнинг салбий оқибатлари, оилавий зўравонликнинг олдини олиш ҳамда кибержиноятлардан огоҳлик масалалари юзасидан атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Иштирокчиларга тегишли мавзуларда тайёрланган тарғибот материаллари ва буклетлар тарқатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






