ИИВ ЖИЭД ходимининг халқаро майдондаги муносиб ютуғи — жамоамиз фахри
2026-03-03 11:15:00 / Янгиликлар

Ҳар бир ходимнинг эришган ютуғи нафақат унинг шахсий муваффақияти, балки бутун жамоа учун ифтихор манбаи ҳисобланади. Бундай натижалар бошқаларни ҳам янги марралар сари интилишга, янада юқори чўққиларни забт этишга руҳлантиради.
ИИВ ЖИЭД ходими, лейтенант Муроджон Йўлдошев “OTP Group Tashkent Grand Slam 2026” мусобақасида муносиб иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Ҳамкасбимизни ушбу муносиб ютуғи билан чин дилдан табриклаймиз! Унга келгусида янада улкан ғалабалар, янги зафарлар ва юксак марралар ҳамиша ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.
ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати



