Тошкент вилояти ички ишлар органларида тизимли ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
2026-03-01 15:40:00 / Янгиликлар

ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан вилоят ИИО профилактика инспекторлари ҳамда тезкор хизмат ходимларининг касбий ва ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 27 январдаги видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ички ишлар органларида тизимли ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Ички ишлар вазирлиги топшириғига мувофиқ, вазирлик Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан вилоят ИИО профилактика инспекторлари ҳамда тезкор хизмат ходимларининг касбий ва ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган қисқа ўқув курслари ўтказилмоқда.
Машғулотларда мурожаатлар билан ишлаш тартиби, терговга қадар текширув жараёнлари, қонунийликни таъминлаш ҳамда амалиётда учраётган хато ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур ўқувлар ходимлар хизмат самарадорлигини ошириш, қонунчиликни амалиётга тўғри татбиқ этиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати



