Сирдарё вилояти Оқолтин туманида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва “Хавфсиз ва обод маҳалла” тамойили асосида манзилли ишлар кучайтирилмоқда
2026-02-28 14:40:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Оқолтин туманида бўлиб, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Даставвал бошқарма бошлиғи туманнинг А.Навоий маҳалласига ташриф буюриб, профилактика инспектори ҳамда маҳалла вакиллари билан учрашди. Учрашув давомида маҳалладаги криминоген вазият, аҳоли билан манзилли ишлаш, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Профилактика инспектори томонидан маҳаллада амалга оширилаётган профилактик ишлар, “хонадонбай” ишлаш тизими, муаммоли оилалар билан олиб борилаётган тарғибот ва тушунтириш ишлари юзасидан ахборот берилди. Шунингдек, жиноятчиликка мойил шахслар билан индивидуал профилактика ишларини кучайтириш, профилактик ҳисобда турган фуқаролар назоратини янада самарали ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шундан сўнг бошқарма бошлиғи алоҳида тоифадаги шахслар билан учрашиб, уларнинг ижтимоий аҳволи, турмуш шароити ҳамда муаммолари билан яқиндан танишди. Учрашувлар давомида профилактик ҳисобда турган фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ёшлар ва хотин-қизлар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилди.
Мулоқотлар чоғида ҳар бир мурожаат ва таклиф атрофлича ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасадди ташкилотларга аниқ вазифалар юклатилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарликка мойил шахслар билан манзилли ишлаш, уларни жамиятга мослаштириш, бандлигини таъминлаш ва қайта тарбиялаш чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Бошқарма бошлиғи томонидан “Хавфсиз ва обод маҳалла” тамойили асосида аҳоли билан доимий мулоқотни таъминлаш, ҳар бир хонадонга кириб бориш орқали муаммоларни барвақт аниқлаш ва ҳал этиш муҳимлиги қайд этилди.
Амалий ташриф якунида масъул ходимларга хизмат самарадорлигини ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва аҳоли тинчлиги ҳамда осойишталигини таъминлаш борасида қўшимча топшириқлар берилди.






