Наманган вилояти ИИБ ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларда ўрганиш ишлари давом этмоқда
2026-02-26 11:15:00 / Янгиликлар

Бошқарма раҳбарияти томонидан ҳудудларда олиб борилаётган ўрганишлар ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давомида профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти чуқур таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар аниқ белгилаб берилмоқда.
Хусусан, бошқарма бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Уйчи туманининг “Истиқлол” ва “Тепасарой” маҳаллаларида фаолият олиб бораётган профилактика инспекторларининг хизмат самарадорлиги ўрганилди. Шунингдек, “Девонабобо” жоме масжидида таровеҳ намози вақтида жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида масъул раҳбарлар ҳамда профилактика инспекторларига маҳаллаларда хавфсиз муҳитни барқарор сақлаш, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани тажрибаси асосида ишларни тизимли равишда ташкил этиш, шунингдек, ПҚ-1 ва ПҚ-2-сон Қарорлари ижросини тўлиқ таъминлаш юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



