Фуқаролар муаммолари эътиборда: Бухоро вилоятининг Вобкент туманида вилоят ИИБ бошлиғининг сайёр қабули бўлиб ўтди
2026-02-26 11:10:00 / Янгиликлар

25 февраль куни Вобкент туманининг “Чармгарон” маҳалласи биносида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи иштирокида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш мақсадида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Юзма-юз мулоқот ва очиқ суҳбат руҳида ўтган қабулда жами 15 дан ортиқ фуқароларнинг турли йўналишдаги мурожаатлари тингланди. Аҳоли томонидан кўтарилган ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратилиб, уларни қонуний ва ижобий ҳал этиш юзасидан амалий ёрдам ва ечимлар кўрсатилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг асосий йўналишлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва соҳага оид масалалар, кредит ажратиш билан боғлиқ муаммолар, дастлабки тергов ва суриштирув ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқий ёрдам сўраш ҳолатлари, ижтимоий ёрдам ва турмуш шароитини яхшилаш масалалари, ички ишлар органлари тизимига ишга кириш истагини билдирган ёшларнинг мурожаатлари, пробация назорати остидаги шахслар билан боғлиқ ҳамда бошқа турли ижтимоий-ҳуқуқий масалалардан иборат бўлди.
Қабул қилинган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилиб, фуқароларга зарурий ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш ва маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар ижроси вилоят ИИБ бошлиғининг назоратига олиниб, мутасадди соҳавий хизмат раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати



