Самарқанд шаҳар ва Пастдарғом туманларида хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
2026-02-26 10:55:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Тохир Арипов Самарқанд шаҳар ва Пастдарғом туманида бўлиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Самарқанд шаҳрининг криминоген вазияти оғир бўлган “Кўксарой” маҳалласида аҳолининг муаммоларни аниқлаш ва унга ечим топиш орқали, криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича ташкил этилган “Махсус штаб” ва “Ишчи гуруҳ” фаолияти ўрганилди.
Фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган шахсий таркиб ва ҳамкор ташкилотлар ходимлари билан йўриқнома ўтказилиб, уларга аниқ устувор вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, Бошқарма бошлиғи Пастдарғом туманининг криминоген вазияти оғир бўлган “Янгиобод” маҳалласида бўлиб, маҳаллани хавфсиз ҳудудга айлантириш мақсадида ишлаб чиқилган чораклик йўл харита билан яқиндан танишиб, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ижро этиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати



