Наманган вилояти ИИБ ишчи гуруҳининг маҳаллалардаги ўрганиш ишлари Янги Наманган туманида давом этмоқда
2026-02-25 20:40:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосарлари ҳамда бириктирилган масъул раҳбарлар томонидан маҳаллаларда тизимли равишда ўрганиш ишлари олиб борилиб, профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти атрофлича таҳлил қилинмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1 ва ПҚ-2-сон Қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб берилмоқда.
Жумладан, бошқарма бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Янги Наманган туманида бўлиб, 4-сонли ҳуқуқ-тартибот маскани ҳамда «Ишонч», «Атанган гузар», «Меҳнатобод» ва «Б. Машраб» маҳаллаларига хизмат кўрсатувчи профилактика инспекторларининг ПҚ-1 ва ПҚ-2-сон Қарорлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани тажрибаси асосида амалга ошираётган ишлари билан яқиндан танишди. Шу билан бирга, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этилаётган кундалик хизмат фаолияти чуқур таҳлил қилиниб, маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
Ўрганишлар давомида тумандаги «Ҳазрати Билол» жоме масжидида таровеҳ намозлари вақтида кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари ҳам кўздан кечирилиб, фуқаролар осойишталиги ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан масъул ходимларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









