Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси доирасида Тошкент шаҳар Миробод туманида интеллектуал видеокузатув тизимини жорий этиш ишлари изчил амалга оширилмоқда
2026-02-25 17:45:00 / Янгиликлар

Миробод туман ҳокимлиги ва ИИБ ҳамкорлигида жорий йил февраль ойида маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойлар, кўчалар, мактаблар олди, маҳаллаларнинг кириш-чиқиш нуқталари ҳамда савдо объектлари атрофида ўрнатилаётган видеокузатув камераларининг йўриқномалар талабларига мувофиқлиги юзасидан жойларда ўрганиш ишлари олиб борилди.
ИИВ «Хавфсиз шаҳар» маркази мутахассислари томонидан ўтказилган мониторинг натижасида ўрнатилаётган интеллектуал видеокузатув камераларининг техник параметрлари белгиланган талаб ва стандартларга тўлиқ мос эканлиги таъкидланди.
Миробод туманида амалга оширилаётган ишлар республика бўйлаб интеллектуал видеокузатув тизимларини жорий этишда намуна сифатида хизмат қилади. Йўриқномалар асосида ўрнатиладиган замонавий камералар келгусида жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни тезкор аниқлаш ва «иссиқ изидан» фош этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.



