“Ўзбекистон ёшларининг кибержиноятчиликка ҳамда рақамли хуружларга чидамлилигини ошириш“ қўшма Дастури ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди
2026-02-25 15:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги ТҚД Киберхавфсизлик марказида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Маҳалла Уюшмаси, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда “IT PARK” ва “UZINFOCOM” шунингдек, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси масъуллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ёшларнинг “кибергигиена“сини шакллантириш ва рақамли саводхонликни ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида мазкур йўналишда тизимли ва самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишга келишилди.






