Ички ишлар органлари ходимлари учун «Беҳбудий» ҳужжатли фильми намойиш этилди
2026-02-24 17:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги ПҚ–209-сон қарори билан кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратиш бўйича муҳим вазифалар белгиланган.
Мазкур қарорга мувофиқ, вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари ҳар чоракда камида бир маротаба Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида маданий тадбирлар, ижодий учрашувлар, экскурсиялар ташкил этиш ҳамда фильмлар намойишларига шартнома асосида жалб қилиниши назарда тутилган.
Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг маданий дам олишларини ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 21 февраль куни соат 18:00 да Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ҳамда педагог Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган «Беҳбудий» номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Мазкур фильм томошасида ички ишлар органлари ходимлари фаол иштирок этди.



