ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати томонидан ахборот хизмати ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди
2026-02-24 09:00:00 / Янгиликлар

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати томонидан ҳудудий Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хизматларида фаолият юритаётган ахборот хизмати ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинардан кўзланган асосий мақсад — ахборот сиёсатини ягона ёндашув асосида йўлга қўйиш, жамоатчилик билан самарали мулоқотни кучайтириш ҳамда тезкор ва ишончли ахборот етказиш кўникмаларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадбир давомида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди:
• оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш;
• инқирозли вазиятларда ахборот бериш маданияти;
• креативлик ўзи нима ва уни қўллаш усуллари;
• сунъий интеллект орқали медиа материалларни замонавий ракурсда тайёрлаш.
Шунингдек, ахборот соҳасида очиқлик ва шаффофлик тамойилларини таъминлаш, жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, ҳудудларда ахборот хизматлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати



