Ички ишлар вазирлиги Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди
2026-02-24 09:00:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбирда тингловчилар Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилишга, қонун устуворлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга ҳамда юксак интизом ва масъулият билан ўз хизмат бурчини адо этишга қасамёд қилдилар.
Қасамёд қабул қилиш ички ишлар органлари ходими учун юксак ишонч ва катта масъулият рамзи ҳисобланади.
Ушбу маросим тингловчиларнинг касбий фаолиятида муҳим босқич бўлиб, уларнинг хизмат йўлидаги қатъий интилиш ва садоқатини ифода этади.
Маросим давомида тингловчилар Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда хизмат бурчини сидқидилдан адо этишга қасамёд қилдилар.
Қасамёд қабул қилиш орқали улар ички ишлар органлари ходимига хос бўлган юксак масъулият ва бурчни ўз зиммаларига олдилар.
ИИВ Малака ошириш институти томонидан ташкил этилган мазкур тадбир тингловчиларнинг касбий салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этди.
ИИВ Малака ошириш институти




