ИИВ Қоровул қўшинларида контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун тор мутахассисликлар бўйича танлов эълон қилинди
2026-02-23 13:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинларида мавжуд бўлган қуйидаги тор мутахассисликлар бўйича бўш лавозимларни бутлаш мақсадида контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун танлов эълон қилади.
Тиббиёт хизмати лавозимларига – «Умумий амалиёт шифокори»- 25 нафар; Тиббиёт хизмати лавозимларига Олий тиббиёт муассасаларининг «Даволаш иши» йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган, ҳарбий хизматни ўтаган ёки захирадаги офицер унвонига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини офицерлик лавозимларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун ўтказиладиган саралаш тадбирларида иштирок этишга таклиф этамиз.
Дамли Чолғучилар:
1. Тромбон — 4 нафар
2. Баритон — 4 нафар
3. Труба — 4 нафар
4. Кларнет — 4 нафар
5. Валторна — 4 нафар
6. Саксофон — 4 нафар
7. Флейта — 4 нафар
8. Туба — 4 нафар
9. Фагот — 4 нафар
10. Гобой — 4 нафар
Урма зарбли чолғучилар:
Универсал барабан- 4 нафар
Хонанда ва мусиқачилар:
1. Академик хонанда — 4 нафар
2. Басс гитара — 4 нафар
3. Акустик гитара – 4нафар
4. Клавиш – 4 нафар
Қоровул қўшинлари намунали-кўргазмали оркестр хонанда ва созандалари лавозимларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ўрта, ўрта-махсус ва олий маълумотга эга бўлган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервларида ҳарбий хизматни ўтаган, бўй кўрсаткичи 165 смдан паст бўлмаган контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагида бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун ўтказиладиган саралаш тадбирларида иштирок этишга таклиф этамиз.
Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагида бўлган ҳамда юқоридаги талабларга мос келадиган номзодлар 2026 йилнинг 23 февраль кунидан 14 март кунига қадар соат 09:00дан 18:00га қадар 71-298-98-27 рақамига мурожаат қилишлари сўралади.
Изоҳ: Саралашда иштирок этиш учун фақат юқорида кўрсатилган тор мутахассисликларга эга бўлган номзодлар мурожаат этишлари сўралади.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги Ахборот гуруҳи
