ИИВ ҳузуридаги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ходимларига янги хизмат автомашиналари тантанали равишда топширилди
2026-02-21 15:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти (ТваТОХТ) тизимида хизмат олиб бораётган тармоқ ички ишлар органлари ҳудудий бошқармалари Жамоат хавфсизлиги бўлими саф бўлинмалари патруль-пост хизмати ходимларига янги хизмат автомашиналари тантанали равишда топширилди.
Тадбирда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамоат тартибини таъминлаш ҳамда транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ИИВ ўринбосари томонидан алоҳида тўхталиб ўтилди.
Қайд этилганидек, моддий-техника базани янада кучайтириш, ходимлар учун замонавий ва қулай хизмат шароитларини яратиш устувор вазифалари эканлигини таъкидлаб ўтилди.
Топширилган хизмат автомашиналарига Юзни аниқлаш (Face ID) тизими билан жиҳозланган, GPS-навигация тизими, видеокузатув камералари, алоқа воситалари, маёқчалар, овоз кучайтиргич ва сирена тизимлари ўрнатилиб, биринчи тиббий ёрдам учун зарур жиҳозлар билан таъминланган.
Мазкур хизмат автомашиналари бириктирилган ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жамоат ва фуқаролар ҳамда мол-мулклар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, аэропортлар, вокзаллар, кўнгил очар жойларда, дам олиш масканларида жамоат тартибини сақлашда фаол иштирок этиш мақсадида махсус жиҳозланган “Cobalt” русумли хизмат автомашиналар топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан топширилган мазкур хизмат автомашиналари нафақат ички ишлар органлари фаолиятини самарали ташкил этишга хизмат қилиши, бундай ташаббуслар орқали жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи



