Жиззахда “Генерал ва ёшлар” учрашуви: талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-02-21 10:00:00 / Янгиликлар

Ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалида ўтказилди.
“Генерал ва ёшлар” учрашувида Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров иштирок этиб, талабалар билан очиқ мулоқот олиб борди.
Дастлаб филиал ҳудудида янгитдан ишга туширилган замонавий волейбол майдончасини кўздан кечирилди. Майдончада спорт билан шуғулланаётган талабалар билан самимий суҳбат ташкил этилиб, ёшларнинг спортга бўлган қизиқиши ва яратилган шароитлар юқори баҳоланди.
Талабаларнинг ҳар жиҳатдан соғлом бўлишларида ҳаракатли ўйинлар ва ақл гимнастикасидан унумли фойдаланилаётганлиги эътироф этилди.
Шундан сўнг “Биз соғлом ҳаёт тарафдоримиз” мавзусида расмлар кўргазмаси билан танишилди. Филиалнинг иқтидорли талабалари томонидан эзгулик мадҳ этилган ушбу ижодий ишлар юқори баҳоланди, илм олиш билан бирга серқирра истеъдодини намоён этаётган ёшлар маънан рағбатлантирилди.
Шундан сўнг учрашувнинг асосий қисми “Генерал ва ёшлар” учрашуви доирасидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашув давомида генерал-майор ёшларга мотивatsiон фикрлар, ҳаётий тажрибалар ва амалий маслаҳатлар тақдим этди. Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг оғир оқибатлари, биргина хато қарор туфайли йиллар ва навқирон ёшликнинг қурбон бўлиши ҳақида ҳаётий мисоллар келтирилди.
Фидойи ва билимли мутахассислар билан янги Ренессанс қуриш жараёнида ёшларнинг соғлом ва замонавий дунёқараши, ҳаёт тарзи муҳимлиги таъкидланди. Очиқ савол-жавоб жараёнида талабалар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан тўғридан-тўғри жавоб олиш имконига эга бўлдилар. Улар учун генералнинг ҳаёт йўли, намунали хизмат фаолияти катта ибрат мактаби вазифасини ўтади.
Давра суҳбати давомида гиёҳвандлик ва кибержиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш масалалари юзасидан муҳим тушунчалар берилди.
Талабалар мазкур учрашувдан унумли фойдаланиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини баён этишди.
Хусусан, киберхавфсизлик бўйича кўнгиллилар гуруҳини тузиш, олий ўқув юрти жамоалари ўртасида волейбол бўйича “ИИБ бошлиғи кубоги” мусобақасини ташкил этиш, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва синтетик моддалар тарқалишининг олдини олишда профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича ташаббуслар билдирилди.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Тадбир якунида ЎзМУ Жиззах филиали директори томонидан генерал-майор Ғайрат Тоировичга ташаккурнома тақдим этилди. Меҳмонлар бу ташриф филиал жамоаси ва талабалар учун эсда қоларли учрашув бўлганини, бундай мулоқотлар ёшларнинг келажакда ўз касбини пухта эгаллашида ҳамда амалий кўникмаларини мустаҳкамлашида муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалида ўтказилди.
“Генерал ва ёшлар” учрашувида Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров иштирок этиб, талабалар билан очиқ мулоқот олиб борди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









