Жиззах шаҳрида вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди
2026-02-21 09:00:00 / Янгиликлар

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг 5 январдаги 1-сонли қарори ижроси, ҳудудлардаги криминоген вазият таҳлили ва уни барқарорлаштириш чоралари муҳокама қилинди.
Айниқса, оилавий низолар, ёшлар ва аёллар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳаллаларда “манзилли ишлаш” тизимини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, кибержиноятчилик, гиёҳвандлик ва уюшган жиноятчиликка қарши профилактика ҳамда тезкор тадбирларни уйғунлаштириш вазифаси белгиланди.
Шу қаторда маҳаллаларда профилактик ишлар самарадорлигини ошириш ва ижтимоий муаммоларни барвақт ҳал этиш орқали жиноятларни камайтириш устувор йўналиш сифатида қайд этилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









