Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти раҳбариятининг шахсий қабули ўтказилди
2026-02-20 20:00:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими самарадорлигини янада ошириш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, мавжуд муаммоларга жойида ва амалий ечимлар топиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти томонидан шахсий ва сайёр қабуллар мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда.
Мазкур тадбирлар доирасида Вазир ўринбосари Саттаров Диёрбек Нематжонович томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди. Қабул жараёнида ички ишлар органи ходимлари ҳамда фуқароларнинг турли йўналишлардаги мурожаатлари батафсил тингланиб, ҳар бир масала юзасидан атрофлича ўрганиш ва қонуний ечим топиш чоралари белгиланди.
Қабул давомида, жами 32 нафар (шундан, 25 нафари бевосита ва 7 нафари видеоконференция алоқа тизими орқали) фуқаролар 32 та масала бўйича муаммоларини ҳал этишда кўмак сўради. Вазир ўринбосари томонидан фуқароларнинг муаммолари эшитилиб, ариза муаллифларига малакали ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди ҳамда масалани ҳал этиш учун қўшимча муддат талаб этиладиган фуқароларнинг мурожаатлари ижрога қаратилиб, масъулларга топшириқлар берилди ва қонуний ҳал этилиши назоратга олинди.
Мазкур мурожаатларнинг 16 таси ишга тиклаш (қайта қабул қилиш), 3 таси ишга кириш, 7 таси хизмат жойини ўзгартириш (ротация), 1 таси моддий ёрдам, 2 таси ходимнинг хатти-ҳаракати юзасидан, 1 таси таклиф, 2 таси ходимлар ва уларнинг оилааъзоларига ажратиладиган имтиёз масалаларни ташкил этди.






