Наманган вилояти ИИБ раҳбариятининг Давлатобод тумани фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилди
2026-02-20 12:05:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимини тезкор ҳамда самарали таъминлаш мақсадида мунтазам равишда шахсий ва сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.
Шу мақсадда Давлатобод туманининг “Орзу” маҳалласида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул давомида 14 нафар фуқаронинг турли йўналишлардаги мурожаатлари тингланди, уларнинг муаммолари бўйича батафсил ўрганишлар олиб борилди.
Қабул жараёнида мурожаатчиларнинг аризалари белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича эса соҳавий хизмат раҳбарларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди ҳамда уларнинг ижроси бўйича масала алоҳида назоратга олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



