Жиззах вилояти Зомин туманида саховат ва ҳамжиҳатлик намунаси: боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оила учун янги уй барпо этилди
2026-02-20 11:15:00 / Янгиликлар

Бир гуруҳ сахий инсонлар томонидан Зомин тумани Ш.Рашидов маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилага амалий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, мурожаат асосида ички ишлар тизимида хизмат қилиб, нафақага чиққан фидойи ходимлар ташаббуси билан ушбу оила учун янги уй-жой қурилди.
Қурилиш ишлари якуни билан уйни эгаларига топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ҳамда ИИВ мутасаддилари, ҳудуд фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар мазкур хайрли иш ташаббускорлари ва иштирокчиларига миннатдорлик билдирилиб, эзгу амал ҳар биримиз учун ибрат эканлиги қайд этилди. Шунингдек, ташаббускорлар, уста қурувчилар ва хонадон эгаларига эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида Қуръон оятларидан ўқилиб, дастурхонга ош тортилди.
Бир гуруҳ сахий инсонлар томонидан Зомин тумани Ш.Рашидов маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилага амалий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, мурожаат асосида ички ишлар тизимида хизмат қилиб, нафақага чиққан фидойи ходимлар ташаббуси билан ушбу оила учун янги уй-жой қурилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати




