Касбий тайёргарликнинг илк қадами: малакавий амалиёт олди йиғилиши
2026-02-17 18:35:00 / Янгиликлар

Жазони ижро этиш департаментида Вазирлик Малака ошириш институтининг Нукус филиали Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари билан махсус касбий тайёрлаш бўйича малакавий амалиёт олди йўриқнома йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда тингловчиларга бириктирилган мураббийлар ва Малака ошириш институтининг ўқитувчи-педагоглари иштирок этдилар.
Йиғилишни Департамент бошлиғи ўринбосари полковник А.Имяминов олиб бориб, тингловчиларнинг олган назарий билимларини амалиёт даврида мустаҳкамлаши, кўникмаларини ошириб боришлари хусусида шунингдек, тингловчиларнинг тасдиқланган кун тартиби, қонунчилик ҳамда хизмат интизомига қатъий риоя қилишлари ҳақида гапириб, масъул ва мураббийларга бир қатор вазифалар қўйди. Йиғилиш якунида, тингловчилар малака амалиёти билан боғлиқ ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати



