Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Тўрақўрғон туманида ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-02-17 10:55:00 / Янгиликлар

Ҳудудларда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани тажрибаси асосида хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бошқарма бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Тўрақўрғон туманининг «Калвак» ва «Туркистон» маҳаллаларида фаолият олиб бораётган профилактика инспекторлари билан учрашиб, уларнинг жиноятчиликни олдини олиш борасидаги хизмат фаолияти атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, оила-турмуш доирасида содир этилаётган қотиллик ҳамда қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг келиб чиқиш сабаблари туман ҳокими, прокурори, «маҳалла еттилиги» аъзолари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама этилди.
Бундан ташқари, маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида аҳолининг мавжуд муаммоларини манзилли ўрганиш, низоли оилалар билан индивидуал тартибда профилактик ишларни кучайтириш, ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда бошқа устувор йўналишлар бўйича масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар белгиланди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати





