Хотин-қизлар муаммоларига ечим — сайёр қабул ташкил этилди
2026-02-16 18:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманидаги ИИО ФМБ томонидан профилактик ҳисобда ҳамда пробация ҳисобида турувчи хотин-қизлар муаммоларини ўрганишга қаратилган сайёр қабул ташкил этилди.
Мазкур сайёр қабул туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда Ички ишлар органлари масъул ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди. Унда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиқ ўринбосари, подполковник Н.Ғиясова, хотин-қизлар билан ишлаш бўлими инспекторлари Н.Бобоназарова, туман тиббиёт бирлашмаси 34-ОП бош шифокори, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари ҳамда психолог иштирок этдилар.
Сайёр қабул давомида пробация ҳисобида турган 9 нафар хотин-қиз билан индивидуал суҳбатлар ўтказилди. Жумладан:
- 4 нафар фуқарога тайинланган жазо муддатидан илгари озод этилиш масаласида амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди;
- 2 нафар аёлга касб-ҳунарга ўқиш бўйича таклифлар берилди;
- 3 нафар аёлга ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
Бундай тадбирлар хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятга мослаштириш ва қайта ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олишга хизмат қилади.



