Андижон вилояти ИИБ раҳбариятининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
2026-02-16 09:45:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган масалаларга ечим топиш мақсадида Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида аҳолини қийнаётган ижтимоий ва ҳуқуқий масалалардаги мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолатлар эса назоратга олиниб, белгиланган тартибда ижроси таъминланиши маълум қилинди.
Ҳар бир масала юзасидан атрофлича ўрганиш ва қонуний ҳал этиш бўйича масъул ходимларга аниқ топшириқлар берилди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш ва қонуний манфаатларини таъминлаш ички ишлар органларининг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Бу каби шахсий қабуллар аҳоли билан яқин ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









