Қорақалпоғистон Республикаси ИИВда фуқаролар қабули ўтказилди
2026-02-16 09:30:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Бахтияр Торебеков томонидан фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолиятига оид масалалар юзасидан шахсий қабул ўтказилди.
Мазкур қабул давомида фуқаролар томонидан мурожаатлар, таклиф ва шикоятлар тингланди. Улар асосан ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш, терговга оид масалалар, шунингдек, паспорт-виза ва бошқа маъмурий хизматлар билан боғлиқ масалаларни қамраб олди. Вазир ҳар бир мурожаатни атрофлича ўрганилди.
Айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этилган масалалар эса назоратга олинди. Таъкидлаш жоизки, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ички ишлар органлари фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бундай шахсий қабуллар аҳоли билан яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қонунийлик ва адолат тамойилларини таъминлашга хизмат қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати









