Сирдарё вилояти маҳаллаларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли билан яқин мулоқотни кучайтиришга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда
2026-02-14 15:45:00 / Янгиликлар

Шу мақсадда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Фаррух Хайдаров Гулистон шаҳридаги “Обод юрт” маҳалласига ташриф буюрди.
Ташриф давомида маҳаллада амалга оширилаётган профилактик ҳамда ижтимоий йўналишдаги ишлар ҳолати ўрганилиб, ҳудуддаги жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилаётган якка-ёлғиз фуқаролар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг турмуш шароити, кундалик эҳтиёжлари ва мавжуд муаммолари юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Суҳбатлар давомида аҳолини ташвишга солаётган ижтимоий масалалар ва билдирилган таклифлар атрофлича тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди ҳамда амалий чоралар белгиланди.
Қайд этилишича, мазкур йўналишда вилоят Ички ишлар бошқармасининг барча бўғин раҳбарлари маҳаллаларга бириктирилган бўлиб, “Хавфсиз ва обод маҳалла” тамойили асосида жойларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий муҳитни барқарорлаштириш ва аҳоли билан ҳамкорликни янада кучайтиришга қаратилган ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









