Наманган, Андижон ва Фарғонада хавфсиз муҳитни яратиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди
2026-02-14 11:55:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Рустам Джураев томонидан Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратишнинг яхлит тизимини жорий этиш фаолиятига амалий ёрдам кўрсатилди.
Хусусан, ҳудудларда хизматни уч сменада ташкил этиш, ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳар бир хабарга тезкорлик билан етиб бориш ҳамда куч ва воситалар бошқарувини тезкор мувофиқлаштириб бориш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, ўлим билан боғлиқ, айниқса болалар ўлими билан боғлиқ ЙТҲларнинг барвақт олдини олиш, ЙТҲ ўчоқларини бартараф этиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, серқатнов йўллар ва мактаблар атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашувчи тизим яратиш, бу борада мутасадди идоралар ва жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, таровеҳ намозларида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганишлар бошқа ҳудудларда ҳам босқичма-босқич давом эттирилмоқда.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати





