Ички ишлар вазирлигида одам савдосига қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди
2026-02-13 15:45:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 13 февраль куни Ички ишлар вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг одам савдосига қарши курашиш бўйича махсус вакили Кари Джонстон билан Вазирлик вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот ўрнида, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг одам савдосига қарши курашиш бўйича махсус вакили Кари Джонстон жорий йилнинг 12-13 февраль кунлари Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академиясида “Ўзбекистонда технологиялар ёрдамида амалга оширилаётган одам савдосига қарши курашиш” мавзусида ўтказилаётган семинарда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Мазкур учрашувда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шу жумладан мигрантлар ҳамда жинсий зўравонлик билан боғлиқ одам савдосига қарши курашиш бўйича минтақавий ва глобал тенденциялар, ушбу турдаги жиноятларга қарши курашишда ахборот технологияларининг ўрни ҳамда ЕХҲТга аъзо давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантиришга оид масалалар муҳокама қилинди.
Конструктив ва дўстона руҳда ўтган тадбирда томонлар ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳамда истиқболга режалар билан ўртоқлашдилар.



