ИИВ Академиясида БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси ҳузуридаги Аксилтеррор маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида тадбир ўтказилди
2024-06-05 10:00:00 / Янгиликлар
«Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда терроризм мақсадларида янги технологиялардан фойдаланишга қарши курашиш бўйича миллий аксилтеррор сиёсати ва тезкор жавоб чораларини ишлаб чиқиш» мавзусига бағишланган тадбир Европа Иттифоқи кўмаги билан БМТнинг Киберхавфсизлик ва янги технологиялар бўйича глобал дастури доирасида ташкил қилинди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирлик ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари иштирок этди. БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси ҳузуридаги Аксилтеррор маркази томонидан «Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг терроризмга қарши курашда янги технологияларни қўллаш имкониятлари тўғрисида»ги ҳисоботи тақдим этилди.
Террорчилар бузғунчи режаларини амалга ошириш учун янги технология ва инновациялардан тобора кўпроқ фойдаланаётгани, мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бу борадаги салоҳиятини ривожлантириш эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, тадбирда терроризмга қарши кураш борасидаги халқаро ва минтақавий саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ушбу мураккаб жараёнларда инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати