Тошкент вилояти бўйлаб «Дилларда Ватан мадҳи» концерт дастурлари ташкил этилди
2024-06-04 19:10:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги томонидан Тошкент вилояти аҳолиси ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун маданий-маънавий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, куни кеча вилоятнинг Чирчиқ, Олмалиқ ва Янгийўл шаҳри ҳамда Бўка туманларида «Дилларда Ватан мадҳи» номли концерт дастурлари бўлиб ўтди.
Дастурлар ИИВ Маданият саройи, ашула ва рақс ансамбли томонидан ташкил этилиб, тадбирда сўз усталари, эл суйган санъаткорларнинг чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати









