Хизматларда. Муҳим ҳужжатга эътибор зарур
2026-02-12 23:00:00 / Янгиликлар

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан ўтган йил давомида 16912 нафар фуқаро доимий яшаш манзили бўйича, 6370 нафари вақтинча яшаш жойи бўйича ҳисобга олинган.
Шунингдек, 13432 нафар фуқарога хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириб берилди, 41410 нафардан ортиқ фуқарога эса ID-карталар топширилди.
Бундан ташқари, 9040 нафар чет эл фуқароси вақтинчалик рўйхатга қўйилиб, улардан давлат божлари ундирилди.
Соҳа вакиллари томонидан олиб борилган профилактик ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 3 нафар қидирувда бўлган шахснинг яширинган манзиллари аниқланиб, ушланди ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Эътиборсизлик, белгиланган қонун талабларига риоя этмаслик инсонни турли қийинчиликларга, ноқулайликларга рўпара қилади. Хусусан, 2025 йилда паспорт тизими қоидаларини бузган 846 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Шунингдек, 6 нафар хорижлик фуқаро Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини такроран бузганлиги сабабли кириш ҳуқуқини 3 йил муддатга чекланган ҳолда, мамлакатимиздан маъмурий тарзда чиқариб юборилди.
Ушбу рақамлардан кўриниб турибдики, ҳар биримиз фуқароликни тасдиқловчи муҳим ҳужжатга эътиборли бўлишимиз, қонун талабларига қатъий риоя этишимиз лозим. Акс ҳолда, эътиборсизлигимиз жавобгарликка сабаб бўлади.
©️ “Postda” газетаси,Мансур Ҳамроев, майор. Бухоро вилояти.
